add

Ўқитувчиларга энди ўқувчиларнинг уйига бориб дарс берганда компенсация тўланади

26.11.2025 | 11:061531 дақиқа

Бу тўлов мактабдан ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 км бўлганда ҳамда ўқув соатлари миқдорига қараб тўланади.

Ўқитувчиларга энди ўқувчиларнинг уйига бориб дарс берганда компенсация тўланади

24 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг 740-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларни, шу жумладан, 1 хил ёшдаги ва 1 та манзилдаги 2 ва ундан ортиқ ўқувчиларни ўқитганлик учун мактаб ўқитувчиларига БҲМнинг 1 баравари миқдорида ойлик йўл компенсацияси тўланади.

Маълумот учун, айни пайтда базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ) 412 минг сўмни ташкил этади.

Йўл учун компенсация мактабдан ушбу ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 км бўлганда ҳамда ўқувчига бириктирилган бир нечта ўқитувчиларга компенсация уларнинг ҳар ойда амалда ўтказадиган ўқув соатлари улушидан келиб чиқиб, уйда ўқитилаётганларнинг ўқув режасидаги ўқув соатлари миқдорига мутаносиб тўланади.

Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ҳамда тиббиёт ҳамширалари вақтинча ишда бўлмаган даврда уларнинг вазифасини бажариш учун ички буйруқлар ўриндошлик асосида расмийлаштирилади.

Бунда бажарилган иш учун 100 фоиз миқдорда (бошқа лавозимлар учун 50 фоиз миқдорда) иш ҳақи тўланади. Бу ҳолатда ўриндошлик асосида фаолият юритган ходимнинг жами иш юкламаси 1,5 ставкадан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўқитувчиларга энди ўқувчиларнинг уйига бориб дарс берганда компенсация тўланади | Vaqt.uz