add

Оренбург яқинидаги ядровий ракеталар базасида кучли портлаш юз берди

28.11.2025 | 23:076101 дақиқа

Россиянинг Оренбург областида стратегик ракета базасида содир бўлган кучли портлаш ортидан осмонда номаълум бинафшаранг тутун пайдо бўлди, расмий изоҳлар эса ҳали берилмаган.

Оренбург яқинидаги ядровий ракеталар базасида кучли портлаш юз берди

Россиянинг Оренбург областида жойлашган «Ясний» ракета полигонида номаълум хусусиятга эга кучли портлаш содир бўлди. Воқеага гувоҳ бўлган аҳоли аввал баланд товуш эшитилгани, орадан кўп ўтмай осмонда бинафша тусли тутун тарқалганини айтишмоқда. Ҳозирча федерал даражада ҳеч қандай расмий баёнот берилмагани вазиятнинг янада муаммоли эканини кўрсатади.

Ясний шаҳри Россиядаги стратегик аҳамиятга эга кам сонли ракета базаларидан бири сифатида маълум. У ерда узоқ масофага учиши мумкин бўлган, зарурат бўлса ядровий каллак билан жиҳозланадиган ракеталар синовдан ўтказилади. Аҳоли айтишича, портлаш ракета учирилиши пайтида юз берган авария оқибатида келиб чиққан. «Ракета ҳавода парчаланиб кетди», дея ёзмоқда маҳаллий манбалар.

Портлашдан сўнг полигон ён-атрофида хавотир кучайди. Областдаги қатор аҳоли пунктларига фавқулодда ҳушёрлик хабарлари юборилди. Маҳаллий ҳокимият ичимлик сувини кран орқали фойдаланмасликни тавсия қилган, вазият тўлиқ аниқлаштирилгунча эҳтиёт чораларини кучайтиришни сўраган. Бу эса портлаш табиати ва тарқалган бинафшаранг тутуннинг кимёвий ёки заҳарли хусусиятга эга бўлиши эҳтимолини кучайтирмоқда.

Россия мудофаа тизимининг энг яқин объектларидан бирига оид воқеа бўлишига қарамай, Москва ҳануз жим. Таҳлилчилар таъкидлашича, бу каби стратегик базадаги авария хавфсизлик сиёсати, ядровий қуролларнинг техник ҳолати ва Россиянинг ракета синовлари бўйича жиддий саволларни пайдо қилади.

Теглар

Мавзуга оид