add

Остонaда Ҳонгконг гриппи тез суръатда тарқалмоқда

Бугун 19:553081

Остонa аҳолиси орасида вирусли касалликлар кескин ошган. Шаҳарда кенг тарқалаётган ҳолатларнинг асосий қисми Gонконг гриппи билан боғлиқ.

Остонaда Ҳонгконг гриппи тез суръатда тарқалмоқда

Қозоғистоннинг Остона шаҳри аҳолиси орасида вирусли касалликлар кўпайган. Лаборатория назорати давомида ОРВИ ва грипп белгилари билан мурожаат қилган беморлардан олинган 285 та намуна текшириб кўрилганда уларнинг 116 тасида А туридаги грипп вируси — A(H3N2) аниқланган. Бу ҳақда Остона бош давлат санитария шифокори Ойгул Шагалтаева маълум қилди.

Қайд этилишича, A(H3N2) ёки Ҳонгконг гриппи юқумдорлиги баланд, тез мутатсияга учрайдиган ва ҳар мавсумда эпидемиялар келтириб чиқариши билан танилган вирус ҳисобланади. У 1968 йилда Ҳонгконгда биринчи марта қайд этилган ва ўша йили дунё бўйлаб тахминан 1 миллион инсон ҳаётига зомин бўлган пандемияни келтириб чиқарган. Шундан бери вирус ҳар йили айланиб, янги кўринишларга ўтиб, мутация учраб келмоқда. Бу эса унинг тарқалишини олдиндан башорат қилишни қийинлаштиради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, жорий эпидемик мавсумда учта асосий грипп штамми — A(H1N1), A(H3N2) ва B вируслари долзарб ҳисобланади. Ойгул Шагалтаевага кўра, ушбу штаммлар мавсумий гриппга қарши вакцина таркибига киритилган.

Теглар

Мавзуга оид

Остонaда Ҳонгконг гриппи тез суръатда тарқалмоқда | Vaqt.uz