Ўтган 4 ойда Ўзбекистонга қанча турист ташриф буюргани маълум қилинди

Бугун 16:111 дақиқа

Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонга 4 миллион нафар хорижий турист ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоиз кўп демакдир. Бу ҳақда Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ОАВ вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Ўтган 4 ойда Ўзбекистонга қанча турист ташриф буюргани маълум қилинди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

2026 йилнинг ўтган 4 ойи давомида Ўзбекистонга 4 миллион нафар хорижий турист ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизлик ўсишни англатади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ОАВ вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Аққулов тақдим этган рақамларга кўра, туризм соҳасидаги ўзгаришлар натижасида хорижий сайёҳларга кўрсатилган туризм хизматлари экспорти 40 фоизга ўсиб, 1,6 миллиард долларни ташкил этган.

У шунингдек, сайёҳлар ташрифини давлатлар кесимида таҳлил қилинганда, анъанавий бозорлардан ташқари йирик Осиё ва Европа мамлакатларидан келаётган туристлар сонида ҳам сезиларли ўсиш кузатилганини билдирди.

«Хусусан, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ташрифлар сони Хитойдан – 3,5 баробарга, Малайзиядан – 2,2 баробарга, Япониядан – 1,6 баробарга, АҚШдан – 1,4 баробарга ҳамда Франция, Буюк Британия, Испания, Туркия ва Германиядан – 1,2 баробарга ортган», – деди қўмита раиси Абдулазиз Аққулов.

Теглар

Мавзуга оид