Ойлик маош муаммолари ва “конвертда тўлов” – вазирликдан ERIELL билан боғлиқ вазият бўйича изоҳ сўралди

Бугун 17:412 дақиқа

12 март куни Миллий Контент маркази биносида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йилги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.



Тадбирда Vaqt.uz мухбири томонидан Ўзбекистон газ саноатидаги энг йирик тадбиркор Бахтиёр Фозиловга тегишли компанияларда ишчиларга маош тўланмаслиги билан боғлиқ муаммолар кўплиги ҳақида масъулларга савол билан мурожаат қилинди. Шунингдек, вазирлик масъулларидан нега бу муаммолар юзасидан компанияга нисбатан ҳозиргача бирор чора кўрилмагани бўйича ҳам изоҳ сўралди.

Вазирлик вакиллари саволга жавоб берар экан, компанияда ишчиларга ойлик тўланмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан аввал ҳам текширувлар ўтказилгани ва иш ҳақларини ундириб бериш бўйича чоралар кўрилганини маълум қилди.

Хусусан, вазирлик таркибидаги Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари Нилуфар Аманиязованинг айтишича, Фозиловга тегишли “Inter Engineering”, “ERIELL” ва “Saneg” каби компанияларда иш ҳақи бўйича қарздорлик ҳолатлари юзасидан ўтган йилларда ҳам текширувлар ўтказилган ва тегишли чоралар кўрилган.

“Текширувлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмагани билан, бу йўналишда ишлар олиб борилмаганини англатмайди. Биз мурожаатлар асосида компанияга тегишли ташкилотларда текширувлар ўтказиб, иш ҳақини ундириш ҳамда маъмурий жавобгарлик чоралари қўллаганмиз. Масалан, бунга қадар ушбу компания билан боғлиқ ҳолатларда 12 минг 754 нафар ишчининг иш ҳақи ундириб берилган”, — деди вазирлик вакили.

Тадбир давомида масъулларга “ERIELL” компаниясида ишчиларга “конвертда маош” тўланиши ҳақида маълумотлар борлиги, бу ҳолат “соя иқтисодиёти”га кириши ва унга қарши қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида ҳам савол берилди.

Қуйида журналист ва масъуллар ўртасида кечган савол-жавоб жараёнини томоша қилишингиз мумкин.

Теглар

Илёс Сафаров

Илёс СафаровМақолалар сони: 63

Барчаси

Мавзуга оид