add

Ўзбек шахматчиси илк бор FIDE Жаҳон кубоги финалида ўйнайди

Икки ўзбекистонлик шахматчи — Нодирбек Ёқуббоев ва Жавоҳир Синдаров — Гоадаги Жаҳон кубоги ярим финалига чиқди.

Ўзбек шахматчиси илк бор FIDE Жаҳон кубоги финалида ўйнайди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтаётган ФИДЕ Жаҳон кубоги 2025 мусобақасида ўзбекистонлик шахматчилар тарихий натижа қайд этмоқда. Чоракфинал босқичида Жавоҳир Синдаров мексикалик Хосе Алкантарани 3,5:2,5, Нодирбек Ёқуббоев эса германиялик Александр Донченкони 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ярим финалда икки ўзбекистонлик шахматчи ўзаро баҳс олиб боради. Бу ҳолат Ўзбекистон тарихида илк бор Жаҳон кубоги финалида камида битта вакил бўлишини таъминлайди.

2025-йилги Жаҳон кубоги — ҳар икки йилда FIDE шафелигида ўтказиладиган шахмат бўйича жаҳондаги энг йирик нокаут-турнир. Соврин — 2 млн доллар мукофот жамғармаси ва 2026-йилги Номзодлар турнири учун учта ўрин.

Мусобақа жаҳон чемпионини аниқламайди, аммо энг яхши учлик 2026 йилда ўтказиладиган шахмат тожига даъвогарлар турнирига йўлланма олади. Шундай қилиб, Ўзбекистон тарихида илк бор камида бир шахматчи ушбу элита турнирида қатнашиши кафолатланди.

Турнир 28 март – 16 апрел кунлари Кипрда бўлиб ўтади. Унда жами 8 нафар шахматчи иштирок этади.

Турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони – ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши баҳсга чиқади.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек шахматчиси илк бор FIDE Жаҳон кубоги финалида ўйнайди | Vaqt.uz