Logo

Ўзбекистон 157 млн еврога ўнта Škoda электропоезди сотиб олади

Янги таркиблар 1983–1987 йилларда ишлаб чиқарилган электропоездлар ўрнига олиб келинади ва етти йўналишда ҳаракатланади.

Ўзбекистон 157 млн еврога ўнта Škoda электропоезди сотиб олади

Ўзбекистонда шаҳар атрофидаги йўловчи ташувларини янгилаш учун Чехиянинг «Škoda Transportation» компаниясидан 10 та «ŠKODA 25Ev» электропоездини харид қилиш режалаштирилмоқда.

Тошкент шаҳар Кенгаши маъқуллаган лойиҳа концепциясига кўра, унинг умумий қиймати 157 млн еврони ташкил этади.

Эски поездлар алмаштирилади

Янги таркиблар 1983–1987 йилларда ишлаб чиқарилган 10 та ЭР9Е серияли электропоездлар ўрнига олиб келинади.

Тўрт вагонли янги поезд 432 та ўринга мўлжалланган. Поездлар соатига 160 километргача тезликда ҳаракатланади. Улар иқлим назорати, Wi-Fi, видеокузатув, ногиронлиги бўлган йўловчилар учун махсус жойлар ва замонавий ахборот тизимлари билан жиҳозланади.

Йўналишлар

10 та поезд етти йўналишда ишлатилиши режалаштирилган. Улар Тошкент–Чирчиқ–Чиноркент, Тошкент–Янгиўл–Бекобод, Тошкент–Нурафшон–Оҳангарон–Ангрен, Тошкент–Келес, Қўқон–Наманган–Андижон–Марғилон, Самарқанд–Бухоро ва Самарқанд–Қарши–Шаҳрисабз маршрутларига тақсимланади.

Ушбу йўналишларда кунига 32–40 минг нафар йўловчи ташиш кутилмоқда. Лойиҳа ҳисоб-китобларига кўра, 2030 йилга бориб ушбу йўналишларда йиллик йўловчилар сони 23,5 млн нафарга етиши кутилмоқда.

Билет нархи масофага қараб 10 минг сўмдан 30 минг сўмгача бўлиши режалаштирилган. Тариф ҳақиқий эксплуатация харажатларини қопламагани сабабли, фарқ давлат томонидан қопланади.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистон 157 млн еврога ўнта Škoda электропоезди сотиб олади | Vaqt.uz