Ўзбекистон автомобил бозорида «Chevrolet» улуши камаймоқда

Кеча 17:461 дақиқа

2026 йил биринчи чорагида автомобил бозорида «Chevrolet» улуши камайиб, «BYD» ва «Kia» тез ўсиб рақобатни кучайтирмоқда

Ўзбекистон автомобил бозорида «Chevrolet» улуши камаймоқда © Фото: telegra.ph

2026 йил биринчи чорагида Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик сезиларли даражада ошди. «Ўзавтосаноат» маълумотига кўра, ушбу даврда жами 91 088 та автомобил сотилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21 фоизга кўпдир.

Бозор етакчилари

Бозор етакчиси ҳисобланган «UzAuto Motors» 45 881 та автомобил сотиб, 12 фоизлик ўсишни таъминлади. Бироқ компания рақобатчиларга нисбатан секинроқ ўсмоқда. Хусусан, «BYD Uzbekistan» сотувларни қарийб икки баробарга ошириб, 7 799 тага етказган. Шунингдек, «ADM Jizzakh» ва «Khorezm Auto» ҳам мос равишда 26 ва 24 фоизлик ўсишни қайд этди.

1

Брендлар кесимида «Chevrolet» ҳали ҳам бозор етакчиси бўлиб қолмоқда, аммо унинг улуши 82,6 фоиздан 79,3 фоизгача тушди. Яъни бир йил ичида 3,3 фоиз пунктга камайиш кузатилди. Шу билан бирга, «Chevrolet» сотувлари 16 фоизга ошган бўлса-да, рақобатчилар, айниқса «BYD» ва «Kia» анча тезроқ ўсган.

Оммабоп модел

Моделлар орасида етакчиликни «Chevrolet Cobalt» сақлаб қолмоқда, бироқ унинг сотуви 17 фоизга пасайиб, 24 мингтани ташкил этди. Бошқа моделлар — «Damas», «Tracker» ва «Onix» эса мос равишда 22, 55 ва 156 фоизга ўсиш кўрсатди.

2

«Chevrolet»дан ташқари энг оммабоп модел сифатида Kia Sonet қайд этилди. Ушбу автомобил 1-чоракда қарийб 5 600 та сотилиб, 43 фоизлик ўсишга эришган. Шунингдек, «BYD Song Plus» ва «Yuan Up» моделлари ҳам юқори суръатларда ўсмоқда. Айниқса, «Yuan Up»га талаб бир йилда 5 баробардан зиёд ошгани бозорда электр транспорт воситаларига қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади.

Теглар

Мавзуга оид