add

Ўзбекистон Ислом бирдамлик ўйинларини 96 медал билан якунлади

Бугун 11:193031 Дақиқа

Саудияда ўтган спорт мусобақаларида Ўзбекистон делегацияси медаллар сони ва сифати бўйича умумий ҳисобда Туркиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Ислом бирдамлик ўйинларини 96 медал билан якунлади

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган VI Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон спортчилари муваффақиятли иштирок этиб, умумий ҳисобда 96 та медал билан мусобақани якунлади. Улар 29 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин Туркия делегациясига насиб этди.

Спортнинг 23 тури бўйича жами 57 та мамлакат иштирок этган мусобақадага ушбу натижа Ўзбекистоннинг халқаро спорт майдонидаги нуфузи ва салоҳиятини яна бир бор тасдиқлади. Турли йўналишларда қатнашган спортчиларимиз юқори тайёргарлик ва иродасини намоён этди.

Риёд-2025 ўйинлари нафақат медаллар билан, балки халқаро майдондаги имиж ва спорт дипломатияси нуқтайи назаридан ҳам Ўзбекистон учун муҳим воқелик бўлди. Энди эса эътибор янги босқичдаги мусобақаларга қаратилади.

Қайд этиб ўтиш керак, 2022 йил Туркиянинг Кўня шаҳрида бўлиб ўтган V Ислом бирдамлик ўйинларида ҳам Ўзбекистон делегацияси медаллар сони бўйича мезбонлардан сўнг 2-ўринни эгаллаган эди. Ўшанда 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза — жами 158 та медал қўлга киритилган эди.

VII Ислом бирдамлик ўйинлари 2029 йилда Индонезиянинг Селангор шаҳрида бўлиб ўтади.

Теглар

Мавзуга оид