add

Ўзбекистон МОда Flexrotor дронларини харид қилган биринчи давлат бўлади

Ўзбекистон Airbus’нинг Flexrotor тактик учувчисиз тизимларини харид қилиш бўйича шартнома имзолади.

Ўзбекистон МОда Flexrotor дронларини харид қилган биринчи давлат бўлади

Ўзбекистон Airbus’нинг энг янги Flexrotor учувчисиз тизимини амалиётга жорий этаётган Марказий Осиёдаги илк давлатга айланади. Комлекс етказиб берилиши бўйича шартнома ҳарбий ва иккиёқлама маҳсулотлар импорти учун масъул бўлган Uztechtrade давлат корхонаси билан имзоланган.

Airbus Helicopters ижрочи вице-президенти Оливе Мишалоннинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг танлови «бурилиш нуқтаси» бўлиб, мамлакатнинг илғор технологияларни жорий этиш ва Airbus билан пилотли ҳамда учувчисиз платформалар соҳасида ҳамкорликни кучайтириш истагини кўрсатади.

Flexrotor — Airbus томонидан вертикал учиш ва қўнишга мўлжалланган тактик учувчисиз тизимлар сегментидаги энг янги ишланма. 25 килограмм вазнга эга ихчам қурилма разведка, кузатув, нишон кўрсатиш ва маълумот йиғиш вазифаларини бажара олади. У узлуксиз 12–14 соат парвоз қила олиши билан ажралиб туради.

Тизим мустақил равишда атиги 3,7×3,7 метр майдонда — қуруқликда ёки сувда — учиб кўтарилиши ва қўниши мумкин, бу уни экспедицион ва дала шароитидаги операциялар учун қулай қилади.

Дрон турли хил фойдали юклар билан жиҳозланади — электро-оптик тизимлардан тортиб махсус сенсорларгача, бу эса уни буюртмачининг аниқ вазифаларига мослаш имконини беради.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон Flexrotor'дан “«пилотли ва учувчисиз авиация ҳамкорлиги» сценарийларида фойдаланмоқчи. Яъни дронни вертолётлар билан биргаликда қўллаш орқали вазиятни кузатиш имкониятини кенгайтириш ва миссиялар самарадорлигини ошириш режалаштирилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид