
Ўзбекистон сентябрда дунёда олтин сотган ягона давлат бўлди
Йиллик кесимда республика 21 тонна билан дунёдаги энг йирик олтин сотувчиси мақомини сақлаб қолиб, Сингапур ва Россияни ортда қолдирмоқда.

Ўзбекистон жорий йилнинг сентябр ойида дунёдаги ягона олтин сотувчиси бўлди. Марказий банк бир ой ичида 4 тонна олтин сотган. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) ҳисоботида келтирилган.
Қайд этилишича, йиллик кесимда республика 21 тонна билан дунёдаги энг йирик олтин сотувчиси мақомини сақлаб қолиб, Сингапур ва Россияни ортда қолдирмоқда.
Халқаро валюта жамғармаси ва очиқ манбалар маълумотларига кўра, сентябрь ойида марказий банклар томонидан жами 39 тонна олтин сотиб олинган — бу 2025 йилдаги энг юқори ойлик кўрсаткич ҳисобланади.
Жами 43 тонна қимматбаҳо металл харид қилинган. Энг йирик харидор — Бразилия Марказий банки бўлиб, у 15 тонна олтин сотиб олган. Учликка Қозоғистон (8 тонна) ва Гватемала (5 тонна) регуляторлари ҳам кирган. Россия, Туркия, Чехия, Хитой ва Гана ҳам нисбатан кичик ҳажмларда харид амалга оширган.





