Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон Президенти Вашингтонда АҚШ савдо вазири билан учрашди.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди © Фото: t.me/Press_Secretary_Uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга амалий ташрифи АҚШ савдо вазири Ҳовард Латник билан учрашувдан бошланди.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг асосий шерикларидан бири экани мамнуният билан қайд этилди.

Савдо муносабатлари

Маълумот учун, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 1 миллиард доллардан ошди, Ўзбекистон бозорида АҚШнинг 340 га яқин компаниялари фаолият юритмоқда.

Энергетика, ўта муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Қиймати 35 миллиард доллар бўлган уч йиллик Иқтисодий ҳамкорлик дастури амал қилмоқда. Бугун ишбилармонлик тадбирлари доирасида бир қатор муҳим келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Устувор лойиҳаларни тизимли қўллаб-қувватлаш учун яқинда ташкил этилган Ишбилармонлик кенгашининг имкониятларидан фойдаланиш ва Инвестиция платформасини ишга тушириш зарурлиги таъкидланди.

Савдо муносабатларини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ҳудудлари билан тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Теглар

Мавзуга оид