Ўзбекистон ва Уммон ўртасида тўғридан тўғри авиарейс ишга тушади
«Oman Air» авиакомпаниясининг Масқат-Тошкент рейси 2026 йил июн ойидан йўлга қўйилади.

«Oman Air» авиакомпанияси расман 2026 йил июн ойидан бошлаб Уммон пойтахти Масқат ва Ўзбекистон пойтахти Тошкент ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйишини эълон қилди.
Янги хизмат ҳафтада икки маротаба амалга оширилади. У «Oman Air» авиакомпания томонидан ўтган декабрдан бери очилган саккизинчи халқаро йўналиш ҳисобланади. Бу рейс Уммон султонлиги ва Марказий Осиё ўртасида ҳаво алоқасини мустаҳкамлашга мўлжалланган бўлиб, бизнес ва дам олиш саёҳатчилари учун тўрт соатлик қулай саёҳатни таклиф этади.
«Oman Air» компанияси бош ижрочи директори Кон Корфиатиснинг қайд этишича, Тошкент йўналишининг жорий этилиши авиакомпаниянинг барқарор тижорат тармоғини ривожлантиришга бўлган интилишини акс эттиради. У Марказий Осиёнинг саёҳат ва савдо учун тобора муҳимлашиб бораётган минтақа эканлигини таъкидлади. Янги хизмат Уммоннинг кенг туризм мақсадларини қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон ҳамда қўшни минтақадан ташриф буюрувчиларни султонликнинг турли хил имкониятларини ўрганишга жалб қилиш учун стратегик жиҳатдан мўлжалланган.
Бу ташаббус сайёҳлар сонини сезиларли даражада ошириш билан бирга, икки давлат ўртасидаги савдо ва маданий алоқаларни ҳам мустаҳкамлаши кутилмоқда.





