add

Ўзбекистонда 36 мингдан ортиқ оилавий корхона фаолият юритмоқда

Оилавий корхоналарнинг катта қисми савдо, саноат, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳаларига тўғри келяпти.

Ўзбекистонда 36 мингдан ортиқ оилавий корхона фаолият юритмоқда

2025 йил 1 октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони 36 069 тани ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, оилавий корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимоти қуйидагича бўлади:

қишлоқ ва ўрмон хўжалиги – 2 147 та;

саноат – 7 974 та;

қурилиш – 291 та;

савдо – 14 646 та;

ташиш ва сақлаш – 325 та;

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 7 122 та;

ахборот ва алоқа – 234 та;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 646 та;

бошқа турлар – 2 684 та.

Маълумот ўрнида, 1 октябр ҳолатига кўра, фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субектлари сони 1 млн 212 мингтага етди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йил бошидан буён аҳолининг умумий даромадлари 825 трлн сўмдан ошгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда 36 мингдан ортиқ оилавий корхона фаолият юритмоқда | Vaqt.uz