Logo

Огоҳлантирувчи SMS'лар учун бюджетдан маблағ ажратилмаган — ФВВ

Bugun 12:201 daqiqa

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига ҳар куни юборилаётган огоҳлантирувчи SMSлар учун бюджетдан алоҳида маблағ ажратилмаганини маълум қилди. Бу хабарлар харажатини мобил алоқа операторлари ўз зиммасига олган.

Огоҳлантирувчи SMS'лар учун бюджетдан маблағ ажратилмаган — ФВВ © FVV

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига ҳар куни юбораётган огоҳлантирувчи SMS хабарлар учун алоҳида ҳақ тўламайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Зуҳриддин Қурбонов «Овоза» дастурига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур SMSлар учун бюджетдан алоҳида маблағ ажратилмаган. Ташаббусни мобил алоқа операторлари қўллаб-қувватлаб, хабарларни юбориш харажатларини ўз зиммасига олган.

ФВВ октябр ойининг охиридан аҳолига ҳар куни ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича огоҳлантирувчи SMSлар юбориб келмоқда.

Ижтимоий тармоқларда мазкур СМСларнинг нархи қанча экани ва бунга қанча маблағ ажратилаётгани бўйича саволлар пайдо бўла бошлаганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ Бухоро марказий деҳқон бозори фаолияти ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол бузилгани ва фавқулодда вазиятлар хавфи юқорилиги сабабли вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берганди.

Teglar

Mavzuga oid