Заҳарли тутун нафас йўллари ва кўзни зарарлашдан ташқари, ўпкага чуқур кириб борувчи майда зарралар ҳисобига юрак-қон томир тизимини ишдан чиқаради.
Хазонлардан чиқадиган тутун шунчаки ноқулайлик эмас, балки инсон ҳаёти учун реал таҳдиддир. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Музаффар Каримов хазон ёқишнинг организмга ҳалокатли таъсири ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, заҳарли тутун нафас йўллари ва кўзни зарарлашдан ташқари, ўпкага чуқур кириб борувчи майда зарралар ҳисобига юрак-қон томир тизимини ишдан чиқаради. Энг ёмони — зарарли моддалар ўпка ҳужайралари ДНКсига таъсир кўрсатиб, онкологик касалликлар хавфини кескин оширади.
Хавф гуруҳига биринчи навбатда болалар (нафас олиш тезлиги юқорилиги сабабли), ҳомиладор аёллар ва кексалар киради.
Экология миллий қўмитаси ватандошларни табиат ва яқинлар саломатлигига бефарқ бўлмасликка чақирмоқда. Хазон ёқиш ҳолатларига дуч келсангиз, дарҳол хабар беринг:
Қисқа рақам: 11-57
Ишонч телефони: (71) 207-07-70 (5015#)
Telegram-бот: @ecogovuz_bot