2026-йилнинг январ-октябр ойларида жами 57,6 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Ўзбекистонга таълим олиш мақсадида келган хорижий фуқаролар сони йил давомида сезиларли ошди. 2026-йилнинг 10 ойида 57,6 минг нафар киши келган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 1,7 баробар кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ўқиш учун Ўзбекистонга келганларнинг асосий қисмини Туркманистон ва Ҳиндистон фуқаролари ташкил қилмоқда. Хусусан, энг кўп Туркманистон фуқаролари — 21 206 нафар, энг кам эса Россия фуқаролари — 172 нафар келган. Ҳиндистон 16 971 нафар билан иккинчи ўринни эгаллаган.
Мамлакатлар кесимидаги кўрсаткичлар
Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижий фуқаролар сони мамлакатлар кесимида қуйидагича:
Туркманистон — 21 206 нафар;
Ҳиндистон — 16 971 нафар;
Тожикистон — 3 724 нафар;
Қирғиз Республикаси — 2 417 нафар;
Хитой — 2 269 нафар;
Покистон — 2 162 нафар;
Миср — 1 677 нафар;
Корея Республикаси — 1 042 нафар;
Филиппин — 1 029 нафар;
АҚШ — 593 нафар;
Туркия — 432 нафар;
Жанубий Африка Республикаси — 385 нафар;
Буюк Британия — 361 нафар;
Эрон — 326 нафар;
Иордания — 314 нафар;
Афғонистон — 254 нафар;
Қозоғистон — 248 нафар;
Бангладеш — 201 нафар;
Непал — 186 нафар;
Россия — 172 нафар.
Маълумот учун, 2025-йилнинг январ–октябр ойларида 33 мингдан ортиқ чет эл фуқароси ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу кўрсаткич 2024-йилнинг мос даврига нисбатан 51,5 фоизга кўп бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон саёҳат хавфсизлиги рейтингида Австралия ва Канадани ортда қолдиргани ҳақида хабар берилганди.