add

Ўзбекистонда 9 ой мобайнида 30,2 трлн сўмлик кийим-кечак ишлаб чиқарилди

Ҳудудлар бўйича Андижон вилояти кийим ишлаб чиқариш йўналишида етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистонда 9 ой мобайнида 30,2 трлн сўмлик кийим-кечак ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида 30,2 трлн сўмлик кийим ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,5 фоиз ўсиш кузатилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида энг катта улуш Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келиб, бу ерда 12,9 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Бу умумий ҳажмнинг қарийб учдан бир қисмини ташкил этади.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Тошкент ҳамда Наманган вилоятлари тенг улуш, яъни 3,1 трлн сўм билан қайд этди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 2,1 трлн, Фарғона вилоятида 1,8 трлн, Навоийда 1,6 трлн сўмлик кийим ишлаб чиқарилган.

Шу қаторда, Қашқадарёда 1,3 трлн, Бухорода 1,2 трлн, Самарқандда эса 1 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланган. Қолган ҳудудлар орасида Сурхондарё, Жиззах, Қорақалпоғистон, Хоразм ва Сирдарё вилоятлари нисбатан кичик улушга эга бўлиб, уларда ишлаб чиқариш ҳажми 300–480 миллиард сўм оралиғида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг тўққиз ойи давомида мамлакатда 62,2 мингта янги кичик корхона ва микрофирма ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда 9 ой мобайнида 30,2 трлн сўмлик кийим-кечак ишлаб чиқарилди | Vaqt.uz