add

Ўзбекистонда аёллар раҳбарлигидаги корхоналар сони қанчалиги айтилди

21.08.2025 | 14:454832 дақиқа

Ҳудудлар кесимида энг кўп тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган.

Ўзбекистонда аёллар раҳбарлигидаги корхоналар сони қанчалиги айтилди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига мамлакатда аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 43 860 тани ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 611 тага кўпайиб, 6,3 фоизлик ўсишни қайд этди. Ҳудудлар кесимида энг кўп корхоналар Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган — 12 814 та. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (5 598 та) ва Самарқанд вилояти (3 905 та) турибди. Қорақалпоғистон Республикасида эса 2 866 та шундай корхона фаолият кўрсатмоқда. Хоразм вилоятида 2 673 та, Сурхондарёда 2 656 та, Бухорода 2 434 та, Фарғона вилоятида 2 035 та, Навоийда 2 025 та корхона аёллар раҳбарлигида ташкил этилгани қайд этилган. Қашқадарё вилоятида 1 879 та, Жиззахда 1 366 та, Сирдарёда 1 252 та, Андижонда 1 227 та ҳамда Наманганда 1 130 та кичик корхона ва микрофирмалар аёллар раҳбарлигида иш юритмоқда. Расмий маълумотларга кўра, бу тенденция мамлакатда аёллар тадбиркорлиги учун яратилаётган шарт-шароитлар самараси сифатида баҳоланмоқда.

Теглар

Мавзуга оид