Logo

Ўзбекистонда электромобиллар сони 109 мингтага етди : бозор қандай ўзгаряпти?

Бугун 11:552 дақиқа

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган электрмобиллар сони 2 баробарга ошди. Xусусан,  уларнинг 4 тадан 3 таси Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.

Ўзбекистонда электромобиллар сони 109 мингтага етди : бозор қандай ўзгаряпти? © Bloomberg

2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда жами 109 минг 200 та электромобиль рўйхатга олинган. Бу ўтган йилга нисбатан 52 минг 368 тага ошган. Ушбу кўрсаткич эса электромобилларга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ошганини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида

Пойтахтда электромобиллар сони 79 минг 900 тани ташкил қилди. Бу республикадаги умумий кўрсаткичнинг қарийб 73 фоизига тенг. Бошқача айтганда, мамлакатдаги ҳар тўртта автомобилнинг учтаси Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.

1

Жадвал Миллий статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланди

Ҳудудлар кесимида кейинги ўринни Тошкент вилояти 8 минг 200 та электромобиль билан эгалласа,  Самарқанд вилояти эса 4 минг 500 та билан учинчи ўринда.

Шунингдек, қолган вилоятларда эса автомобиллар сони 500 тадан 3000 тагача етади. Энг кам электромобиль Сурхондарё вилоятида қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 315 тани ташкил қилди.

Электромобиллар сонидаги бундай тафовутни пойтахтда зарядлаш инфратузилмасини ривожланганлиги ҳамда транспорт воситалари савдоси ва сервисига ихтисослашган корхоналар кўпроқ эканлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин.

2 ярим йил ичида электромобиллар савдоси қанчага ўсди?

 

2

Жадвал Миллий статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланди

 

Йиллик ҳисобда савдолар ўсиши республикадаги деярли барча ҳудудларда кузатилди. Шунингдек, жорий йилнинг январь-апрель ойларида мамлакатимизга 23 минг 079 дона электромобиль олиб кирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 минг 863 дона кўп дегани. Яъни электромобиллар импорти 2026 йилга нисбатан 4 баробарга ошган.

Олиб кирилган электромобилларнинг умумий қиймати 309 млн 300 минг долларни ташкил қилади.  Битта электромобилнинг ўртача импорт нархи тахминан 13,4 минг доллар атрофида шаклланган.

Апрель ойида эса электромобиллар савдоси 8,1 минг донани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга кўп дегани. Электромобилларнинг тез суратларда ўсиши бозорда талаб нинг юқорилигини кўришимиз мумкин. Айниқса, сўнгги йилларда электр транспорт воситалари нархларинининг нисбатан арзонлашиши ва моделлар танловининг кенгайиши харидорлар қизиқишини оширмоқда.

Йиллик ҳисобда савдолар ўсиши республикадаги деярли барча ҳудудларда кузатилди. Фақат Самарқанд вилоятида бозор фаоллиги ўтган йилга нисбатан 34 фоизга камайган.

Энг юқори савдо ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Пойтахтда 5 минга 560 тадан ортиқ электромобиль сотилди. Шу тариқа, мамлакат электромобиллар бозорининг қарийб 70 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ҳудудлар орасида Тошкент ва Фарғона вилоятлари етакчилик қилди. Мазкур ҳудудларда мос равишда 573 та ва 464 та электромобиль сотилган.

Умуман олганда, Ўзбекистонда электромобиллар сони, импорти ва савдосидаги ўсиши ҳали ҳам талаб юқори эканлигини кўрсатмоқда. Бозорнинг кейинги ўсиши эса катта эҳтимол билан зарядлаш станциялари тармоғи ва сервислар имконияти кенгайиши билан боғлиқ.

Теглар

Мавзуга оид