Ўзбекистонда ҳафта давомида +37 даражагача иссиқ кузатилади

02.09.2025 | 14:302 дақиқа

Ҳафта давомида мамлакат бўйича булутли ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланишини маълум қилинди. Айрим жойларда ҳарорат +37 даражагача етиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда ҳафта давомида +37 даражагача иссиқ кузатилади
Ўзгидромет маълумотларга кўра, 2–3 сентябр кунлари республиканинг катта қисмида ҳаво +31...+34 даража атрофида бўлади, кечаси ва эрталаб +13...+18 даражагача пасаяди. Шамол баъзи жойларда секундига 13–18 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлар билан кечиши мумкин. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво янада исийди. Кундузи ҳарорат +35...+37 даражага кўтарилади. Шу кунларда ҳам асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво ҳукм суради, фақат республиканинг шимолида булутлилик ортади, аммо ёмғир кутилмайди. Тошкент шаҳрида ҳам об-ҳаво асосан кам булутли бўлади. Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсиши кутилмоқда. 2 сентябрда баъзи жойларда шамол секундига 10–12 метргача кучайиши ва чанг кўтарилиши мумкин. Пойтахтда ҳарорат 2–3 сентябр кунлари кундузи +31...+33 даража, 4–5 сентябрда эса +35...+37 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳаво аввал +16...+18 даража атрофида бўлса, кейинчалик +20...+22 даражагача кўтарилиши эҳтимол қилинмоқда.

Теглар

Мавзуга оид