Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат пасаяди
Дам олиш кунларидаги жазирамадан кейин Ўзбекистонда ҳаво бироз салқинлашади. Айрим ҳудудларда ёмғир, кучли шамол ва сел-сув тошқинлари хавфи ҳам сақланиб қолади.
© Vaqt.uz | Javhar ChorshanbiyevaАвгуст ойининг илк дам олиш кунларида кузатилган кучли иссиқдан сўнг республика ҳудудида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ушбу иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати +35...+38 даражадан +32...+35 даражагача ўзгариб туради. Фақат республиканинг энг чекка жанубида бугун кундузи ҳаво ҳарорати +40...+43 даража, 4-7-августда +38...+40 даража атрофида бўлади.
Бу кунларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида, шунингдек 4-августда Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент вилояти, ҳамда Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
3-5-август кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 3 ва 6-7-августда +35...+38 даража, 4 5 августда +33...+35 даража бўлади. Кечалари ҳаво ҳарорати +20...+23 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 метргача, 4-августда 12-15 метргача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.





