Ўзбекистонда ҳафта охиригача сел хавфи эълон қилинди

09.04.2026 | 12:141 дақиқа

10–12 апрел кунлари кучли ёмғирлар туфайли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини хавфи кучайиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда ҳафта охиригача сел хавфи эълон қилинди

Ўзбекистонда 10–12 апрел кунлари ёмғир ёғиши сабаб қатор ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиш эҳтимоли бор. «Ўзгидромет» эълон қилган маълумотга кўра, айниқса тоғолди ва тоғли ҳудудларда хавф даражаси юқори.

Ҳавф эълон қилинган ҳудудлар

Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.

«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Шунингдек, Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид