
Ўзбекистонда кўпроқ ўғил болалар туғилмоқда
9 ойда туғилган янги чақалоқлар ичида ўғил болалар сони қиз болалардан деярли 23 мингтага кўп.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-сентабр ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 664,6 мингта тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Шундан, ўғил болалар – 343,6 минг (51,7 фоиз), қиз болалар – 321 минг (48,3 фоиз) тани ташкил этган.
Шунингдек, шаҳар жойларда – 319,3 мингта (48 фоиз), қишлоқ жойларда – 345,3 минг (52 фоиз) туғилиш қайд этилган.
Мазкур даврда ҳар мингта аҳолига 23,5 та туғилиш тўғри келмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38 млн 69 мингдан ошиқ кишини ташкил этмоқда . (2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра)
Январ—сентабр ойларида мамлакатда 664,6 минг бола туғилган. Мазкур кўрсаткич 2023 йил мос давридаги туғилишлардан 52,3 минг нафарга, 2024 йил тўққиз ойидагидан 29,3 минг нафарга кам.





