Ўзбекистонда кузнинг иккинчи ҳафтаси қандай ҳаво билан бошланади?

07.09.2025 | 17:002 дақиқа

8 сентябр, душанба куни мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлади.

Ўзбекистонда кузнинг иккинчи ҳафтаси қандай ҳаво билан бошланади?
Тошкент шаҳрида кундузи +30...+32 даража иссиқ бўлиб, кечаси +18...+20 даража атрофида бўлади. Республика марказий ва ғарбий ҳудудларида ҳам шундай ҳаво ҳукм суриши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузи эса +27...+32 даража, кечаси эса +13...+18 даража бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво +30...+35 даражагача исийди, кечаси +15...+20 даражага тушади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам шу каби ҳарорат сақланиб, кундузги +30...+35 даража, кечаси +15...+20 даражани ташкил этади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида энг юқори иссиқ кузатилиб, кундузи +33...+38 даражагача кўтарилади, кечаси +17..+22 даражани ташкил қилади. Фарғона водийси вилоятларида эса кундузги ҳарорат +30...+35 даража бўлиб, шамол айрим жойларда секундига 18 метргача кучайиши мумкин. Тоғли ҳудудларда нисбатан салқинроқ ҳаво сақланади. Бу ерда кечаси +12...+17 даража, кундузи +20...+25 даража бўлиши кутилмоқда. Тошкент вилояти ва Фарғона водийси тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳамда момақалдироқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Теглар

Мавзуга оид