Ўзбекистонда МЧЖлар сони 331 мингдан ошди

Бугун 20:001 дақиқа

Мамлакатда фаолият юритаётган тижорат ташкилотларининг қарийб тўртдан уч қисми масъулияти чекланган жамиятлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистонда МЧЖлар сони 331 мингдан ошди

Ўзбекистонда масъулияти чекланган жамиятлар сони 331 мингдан ошди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йил 1-март ҳолатига кўра мамлакатда жами 419 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда.

Шуларнинг 331 минг 686 таси масъулияти чекланган жамиятлар ҳисобланади. Бу эса мамлакатдаги умумий корхоналар сонининг 79,1 фоизини ташкил этади. Бундай кўрсаткич мазкур ташкилий-ҳуқуқий шакл тадбиркорлар орасида энг оммабоп эканини кўрсатмоқда.

Статистика маълумотларига кўра, мамлакатда хусусий корхоналар сони ҳам сезиларли улушни ташкил этади.

2026-йил март ойи бошига келиб, хусусий корхоналар сони 47 минг 28 тага етган. Бу эса жами тижорат ташкилотларининг 11,2 фоизини ташкил этади.

Оилавий корхоналар сони эса 36 минг 518 тани ташкил қилиб, уларнинг улуши 8,7 фоизга тенг.

Акциядорлик жамиятлари сони эса нисбатан кам бўлиб, мамлакатда 637 та шундай корхона фаолият кўрсатмоқда. Бу умумий тижорат ташкилотларининг 0,2 фоизига тенг.

Шунингдек, бошқа турдаги ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги корхоналар сони 3 минг 358 тани ташкил этади. Уларнинг улуши 0,8 фоизини ташкил этади.

Теглар

Мавзуга оид