Ўзбекистонда нон нархи нега ошиб бормоқда?
17.08.2025 | 13:008 дақиқа
Марказий банк тадқиқотига кўра, 2020–2025 йилларда нон ва ун маҳсулотлари нархи сезиларли даражада кўтарилгани кузатилмоқда.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2020 йилдан 2025 йил майига қадар биринчи навли ундан тайёрланган нон 77,6 фоизга, олий навли ундан тайёрланган нон 52,5 фоизга, обинон эса 62,4 фоизга қимматлашган. Шу даврда биринчи навли ун 56,9 фоизга, олий навли ун эса 73,5 фоизга ошган. Энг катта ўсиш 2022 йилда қайд этилган, кейинги йилларда эса нархлар барқарорлашишга яқинлашган.
- Хусусан: 2022 йилда Биринчи навли ун 46 фоизга, нон эса 54,8 фоизга; Олий навли ун 39,5 фоизга, нон эса 25,8 фоизга; Обинон эса шу йилда 22,7 фоизга қимматлаган.





