Ўзбекистонда ўғил болалар сони қизлардан деярли ярим миллионга кўпроқ

Бугун 11:551 дақиқа

Миллий статистика қўмитаси Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан мамлакатдаги болалар сони ҳақидаги янгиланган маълумотларни эълон қилди.

Ўзбекистонда ўғил болалар сони қизлардан деярли ярим миллионга кўпроқ © vaqt.uz

2026 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 0–14 ёшли болалар сони 11 миллион 630 минг 879 нафарни ташкил этади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, болаларнинг 6 миллион 30 минг 736 нафари ўғил болалар бўлса, 5 миллион 600 минг 143 нафари қиз болалар ҳисобланади. Шу тариқа мамлакатда ўғил болалар сони қизларга нисбатан 430 593 нафарга ёки 7,7 фоизга кўпроқ экани қайд этилган.

Туғилишларда ўғил болалар улуши юқори

2026 йилнинг биринчи чорагида ҳам ушбу тенденция сақланиб қолди. Январь-март ойларида республика бўйича жами 191 минг 86 та тирик туғилиш рўйхатга олинган.

Шундан 98,5 минг нафарини ўғил болалар, 92,6 минг нафарини эса қиз болалар ташкил этган.

Яъни биринчи чоракда туғилган чақалоқларнинг 51,5 фоизи ўғил болалар, 48,5 фоизи эса қиз болалар ҳиссасига тўғри келган.

Қишлоқларда туғилишлар кўпроқ

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, туғилишларнинг асосий қисми қишлоқ жойларда қайд этилган. Жорий йилнинг дастлабки уч ойида қишлоқ ҳудудларида 97,4 мингта чақалоқ дунёга келган.

Шу билан бирга, шаҳарларда 93,7 мингта туғилиш ҳолати рўйхатга олинган. Бу эса мамлакатда туғилишлар сони бўйича қишлоқ аҳолиси улуши ҳануз юқорилигини кўрсатади.

Теглар

Мавзуга оид