add

Ўзбекистонда қарийб 353 трлн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилгани маълум қилинди.

Ўзбекистонда қарийб 353 трлн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 352 трлн 689,4 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, бунда деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 159 трлн 110,7 млрд сўмга, чорвачилик маҳсулотлариники эса 193 трлн 578,7 млрд сўмга тўғри келди.

Ҳудудлар кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг юқори ҳажми Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида қайд этилди. Шунингдек, кам ҳажмга эга ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Навоий вилоятларини келтириб ўтиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги ЯИМ ўсишига 0,6 фоиз ҳисса қўшганини хабар қилгандик.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда қарийб 353 трлн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди | Vaqt.uz