
Ўзбекистонда қиш фасли қандай об-ҳаво билан бошланади?
Ўзгидромет 1 декабр куни мамлакатда кузатиладиган об-ҳаво бўйича маълумот берди.

Эртага, 1 декабр куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши ҳақида Ўзгидромет прогнози эълон қилинди. Унга кўра, ҳудудларда об-ҳаво қуйидагича бўлади:
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1...+1 даража, кундузи +11...+13 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0... 5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2...+3 даража, баъзи жойларда –2 даражагача, кундузи +12...+17 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5–10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0... 5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2025–2026 йиллар қиш фасли учун мавсумий об-ҳаво прогнози эълон қилинганди.





