add

Бу йил қиш қишлигини қиладими? Ўзгидромет прогнозларни эълон қилди

Кеча 19:3530901 Дақиқа

Минтақага аномал совуқ кириб келиши кутилмоқда.

Бу йил қиш қишлигини қиладими? Ўзгидромет прогнозларни эълон қилди

Ўзбекистон Гидрометерология хизмати 2025–2026 йиллар қиш мавсуми учун мавсумий об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, қиш умумий ҳисобда нисбатан илиқ кечиши кутилмоқда. Ёғингарчилик миқдори эса айрим ойларда меъёр атрофида, бошқаларида эса меъёрдан кам бўлиши башорат қилинган.

Декабр ойи одатдагидан бироз илиқроқ кечиши прогноз қилинмоқда. Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан тахминан 1–1,5 даража юқори бўлади. Ёғингарчилик эса ой давомида меъёрга яқин ёки ундан паст бўлиши кутилади.

Январ ойи умумий ҳисобда меъёрга яқин, айрим ҳудудларда эса бироз совуқроқ бўлиши кутиляпти. Ойнинг сўнги ўн кунлиги ва феврал бошларида минтақага аномал совуқ кириб келиши мумкинлиги айтилмоқда.

Нукус ва Урганчда тунги харорат -25 даражагача, бошқа ҳудудларда -17 даражагача пасайиши мумкин.

Феврал ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво сезиларли илиб, кечаси -2…-7 даражадан +3…+8 даражагача, кундузи 0…+5 даражадан +10…+15 даражагача бўлади. Жанубий ҳудудларда кундузги ҳарорат +15…+20 даражагача кўтарилиши мумкин. Ёғингарчилик меъёр доирасида бўлади.

Ўзгидрометнинг таъкидлашича, прогноз якуний ҳарактерга эга эмас, об-ҳаво шароитларига мувофиқ ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид

Бу йил қиш қишлигини қиладими? Ўзгидромет прогнозларни эълон қилди | Vaqt.uz