Ўзбекистонда транспорт хизматлари ўсиши: икки ойда 31 трлн сўмдан ошди

Бугун 14:082 дақиқа

Мамлакат транспорт хизматлари таркибида автомобил транспорти 50 фоиздан ортиқ улуш билан етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистонда транспорт хизматлари ўсиши: икки ойда 31 трлн сўмдан ошди © Миллий статистика қўмитаси

2026-йил январ-феврал ойларида Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 31,5 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 8,3 фоизга ошган.

Транспорт хизматлари бу йўловчиларни, юкларни ёки почта жўнатмаларини турли транспорт воситалари ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга етказиб бериш бўйича амалга ошириладиган фаолиятдир. Бу хизматлар иқтисодиётнинг «қон томири» ҳисобланиб, ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги боғлиқликни таъминлайди.

Транспорт хизматлари сифати мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига бевосита таъсир қилади. Масалан, транспорт харажатлари маҳсулот таннархининг ўртача 10 фоиздан 25 фоизгача бўлган қисмини ташкил қилиши мумкин.

Йиллар кесимида Ўзбекистондаги транспорт хизматлари ҳажми қуйидагича (январ-феврал):

2024-йил — 21,5 трлн сўм

2025-йил — 28,3 трлн сўм

2026-йил — 31,5 трлн сўм

2026-йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 168,2 трлн сўмни ташкил этган бўлса, транспорт хизматларининг ўсиш суръати 108,3 фоизни ташкил этган. Январ ойидаги ўсиш эса 109,4 фоиз эди. 2025-йилда эса Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1,05 квадриллион сўмни ташкил этган бўлса, транспорт хизматларининг ўсиш суръати 110,8 бўлганди.

Транспорт хизмати турлари

2026-йилнинг январ ойида транспорт хизматлари ҳажми 15,6 трлн сўмдан ошганди. Бунда транспорт хизматларининг ярми автомобил транспорти ҳиссасига тўғри келади.

Транспорт хизматлари ҳажмининг турлари бўйича таркиби қуйидагича:

Автомобиль транспорти – 50,9 фоиз;

Ҳаво транспорти – 13,5 фоиз;

Ёрдамчи транспорт фаолияти – 14,5 фоиз;

Қувур транспорти – 10,4 фоиз;

Темир йўл транспорти – 10,7 фоиз.

Теглар

Мавзуга оид