Ўзбекистонда уруш қатнашчиларига 30 млн сўмдан мукофот пули берилади

Кеча 21:351 дақиқа

Шунингдек, Мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ватан фидойиларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.

Ўзбекистонда уруш қатнашчиларига 30 млн сўмдан мукофот пули берилади © Foto: Prezident matbuot xizmati

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади. Бугун, 16-апрел куни Президент, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев тегишли ҳужжатларни имзолади.

Шунингдек, бу кунда уруш қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари, кексалар ва устозларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, ёлғиз ва кам таъминланган фахрийларнинг турар жойларини ободонлаштириш, турли хотира ва қадрлаш тадбирларини ташкил этиш режалаштирилган. Мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ватан фидойиларининг хотираси ҳам улуғланади. Уларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.

Ватан тинчлиги, халқ осойишталиги йўлида жон фидо қилган ҳарбий хизматчиларнинг мардлиги ва жасоратини тарғиб қилишга қаратилган маънавий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилади. Мамлакат бўйлаб «Бурч, жасорат, матонат!» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, уч авлод учрашувлари, ижодий кечалар, танловлар ва оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.

«Ҳар йили мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида нишонланиши юртимизда тинчликни асраш, мустақилликни мустаҳкамлаш, Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлганлар хотирасини ёд этиш, бугун орамизда соғ-омон яшаётган уруш ва меҳнат фахрийларига ғамхўрлик кўрсатишнинг ёрқин амалий ифодасидир», -дея таъкидланди йиғилишда.

Теглар

Мавзуга оид