add

Ўзбекистонда хорижий инвестицияларнинг қарийб 40 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келди

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми маълум қилинди.

Ўзбекистонда хорижий инвестицияларнинг қарийб 40 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келди

2025 йилнинг биринчи тўққиз ойи давомида мамлакатда жами 24,9 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, бу маблағларнинг 39,9 фоизи — Хитой ҳиссасига тўғри келган. Шу билан бирга, Россиянинг улуши 7,8 фоизни, Туркияники 7,7 фоизни ташкил этган. Саудия Арабистони (3,8 фоиз), Германия (3,5 фоиз) ва Буюк Британия (3,3 фоиз) ҳам Ўзбекистоннинг асосий сармоядорлари қаторида бўлди.

Маълумот учун, айни пайтда мамлакатда Хитой инвестицияси иштирокидаги 4 570 та корхона фаолият юритмоқда. Бу Ўзбекистондаги хорижий ҳамкорликдаги корхоналарнинг катта қисмини ташкил этади.

Шунингдек, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида ташқи савдо айланмасида ҳам Хитой етакчи давлат бўлиб қолди. Савдо ҳажми 11,4 млрд АҚШ долларига етган бўлиб, бу Ўзбекистон ташқи савдосининг энг йирик қисми ҳисобланади.

Теглар

Мавзуга оид