add

Ўзбекистонда хорижий олий таълим муассасалари сони 30 тага етди

02.12.2025 | 11:161371 дақиқа

Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили бошига келиб фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларида 1 миллион 432 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

Ўзбекистонда хорижий олий таълим муассасалари сони 30 тага етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, олий таълим муассасалари сони филиаллар билан бирга 222 тани ташкил этган. Бу муассасалар орасида хорижий олий таълим ташкилотлари улуши ҳам ортиб бормоқда.

Ҳозирда мамлакатда 30 та хорижий университет ва уларнинг филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Бу Ўзбекистоннинг таълим соҳасини интернационаллаштириш ва халқаро академик ҳамкорликни кучайтиришга йўналтирилган сиёсатининг амалий натижаси сифатида қайд этилмоқда.

Олий таълим ташкилотларининг кундузги таълимида 707 287 нафар талаба таҳсил олмоқда. Кечки таълимда ўқувчилар сони 52 099 нафарни ташкил этса, сиртқи таълимда 673 424 нафар ёшлар билим олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йил январь–октабр ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 30,4 трлн сўмга етганлиги ҳақида хабар берилганди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга кўп бўлиб, мамлакатда таълимга бўлган талаб барқарор ўсишда давом этаётганини кўрсатади.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда хорижий олий таълим муассасалари сони 30 тага етди | Vaqt.uz