Logo

Ўзбекистонда яшил водород лойиҳасининг илк босқичи ишга тушди

10.01.2026 | 19:251 дақиқа

Чирчиқда амалга оширилган лойиҳа Ўзбекистонда барқарор энергетикага ўтиш жараёнини тезлаштириб, янги саноат занжирларига асос солмоқда.

Ўзбекистонда яшил водород лойиҳасининг илк босқичи ишга тушди

Чирчиқ шаҳрида яшил водород ишлаб чиқариш бўйича пилот лойиҳанинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланиб, амалиётга татбиқ этилди. Бу Ўзбекистонда илк бор саноат миқёсида яшил водород ишлаб чиқариш йўлга қўйилаётганини англатади ва мамлакатнинг энергетика сиёсатдаги устувор йўналишларидан бирига айланмоқда.

Лойиҳа Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Умумий қиймати 88 миллион АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция лойиҳаси доирасида 40 та янги иш ўрни яратилди.

Маълумот учун, ушбу лойиҳага расман 2023 йил ноябр ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев старт берган эди. Давлат раҳбарининг иштирокида Тошкент вилоятида яшил водород ишлаб чиқариш бўйича пилот объект қурилиши бошлангани мамлакатнинг «яшил иқтисодиёт»га ўтиш бўйича стратегик режаларини тасдиқлади.

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи босқичда 2025 йилдан бошлаб йилига 3 минг тонна ҳажмда яшил водород ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ушбу маҳсулот саноат ва энергетика соҳаларида углерод чиқиндиларини камайтиришга хизмат қилади.

Иккинчи босқичда эса Чирчиқ шаҳрида яшил водород асосида йилига 500 минг тоннагача аммиак ишлаб чиқариш, шунингдек, умумий қуввати 2,4 гигаваттгача бўлган шамол электр станциялари паркини барпо этиш кўзда тутилган.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
Кеча 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.