add

Ўзбекистонда йил бошидан буён 97,4 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди

Ушбу иш ўринлари ҳудудларда 47,3 мингга яқин янги савдо ва сервис объектлари ишга тушиши ҳисобига яратилган.

Ўзбекистонда йил бошидан буён 97,4 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди

Ўзбекистонда хизматлар соҳасида 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида жами 2 млн 48,4 минг нафар аҳоли даромадли меҳнат билан банд қилинди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, доимий ишга жойлаштириш ҳисобига 528 минг нафар, тадбиркорликка жалб қилиш ҳисобига 1 млн 498,3 минг нафар ҳамда норасмий иш ўринларини расмий секторга ўтказиш ҳисобига 22,1 минг нафар аҳоли банд бўлган.

Ҳудудларда жами 47,3 мингга яқин янги савдо ва сервис объектлари ишга туширилиши натижасида 97,4 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

Шу жумладан, чакана савдода 19,2 мингта, маиший хизматда 5,5 мингта, таълим ва тиббиёт соҳаларида 2,8 мингта, умумий овқатланиш соҳасида 2,5 мингта, туризмда 636 та ҳамда 16,6 мингдан зиёд бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 722,1 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда йил бошидан буён 97,4 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди | Vaqt.uz