add

Ўзбекистонга 10 ойда 75,6 минг нафар хорижлик даволаниш учун келди

Кеча 11:30881 дақиқа

Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келганлар орасида АҚШ, Хитой, Туркия ва Озарбойжон каби давлатлар фуқаролари ҳам бор.

Ўзбекистонга 10 ойда 75,6 минг нафар хорижлик даволаниш учун келди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида 75 666 нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Ташриф буюрганлар орасида энг катта улушни 53 045 нафар билан Тожикистон фуқаролари ташкил этди. Қирғиз Республикасидан келган 13 038 нафар бемор ҳам мамлакат тиббий хизматларидан фойдаланган.

Шунингдек, Қозоғистондан 6 979 нафар, Россиядан 1 709 нафар, Афғонистондан 533 нафар бемор келгани қайд этилган. Туркманистондан 215 нафар ва бошқа мамлакатлардан эса 65 нафар бемор келган.

Шу билан бирга, Туркиядан 43 нафар, АҚШдан 15 нафар, Хитойдан 14 нафар ва Озарбайжондан 10 нафар бемор даволаниш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг 9 ойи мобайнида 11 нафар АҚШ фуқароси Ўзбекистонга даволаниш учун келгани ҳақида хабар бергандик.

Теглар

Мавзуга оид