add

Ўзбекистонга 10 ойда АҚШ ва Британиядан 600 га яқин киши ўқиш учун келди

Кеча 08:452731 дақиқа

2025 йилда Ўзбекистонда таълим олиш мақсадида келган орасида АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея ва Хитой каби хорижий мамлакат фуқаролари борлиги маълум қилинди.

Ўзбекистонга 10 ойда АҚШ ва Британиядан 600 га яқин киши ўқиш учун келди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида 33 287 нафар хорижлик фуқаро Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 307 нафарга кўп бўлиб, ўсиш суръати 51,5 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистонга келган талабалар таркиби мамлакатлар кесимида таҳлил қилинганда, Ҳиндистон (14,3 минг нафар) фуқаролари етакчи ўринни эгаллаган. Ундан кейин Туркманистон (8,3 минг нафар) ва Тожикистондан (2,3 минг нафар) келган талабалар сони юқори бўлган. Шунингдек, Покистон (1,6 минг нафар), Хитой (1,2 минг нафар) ва Жанубий Кореядан (806 нафар) ҳам сезиларли миқдорда талабалар келгани қайд этилди.

Ҳисобот даврида АҚШдан 429 нафар, Буюк Британиядан эса 153 нафар фуқаро Ўзбекистонга ўқиш учун келгани маълум қилинди. Шу билан бирга, Филиппин, Миср, Қирғизистон ва Туркиядан ҳам салмоқли миқдорда талабалар келган. Бошқа давлатлардан эса 1431 нафар хорижлик фуқаро ўқишга келгани қайд этилди.

Маълумот ўрнида: 2024/2025 ўқув йилида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига 381,7 минг нафар талаба қабул қилингани ҳақида хабар қилган эдик.

Статистик маълумотларга кўра, чет эл университетларида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар сони эса 150 мингдан ошиқ ва бу борада Ўзбекистон дунё давлатлари ичида Хитой ва Ҳиндистондан сўнг учинчи ўринда туради.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонга 10 ойда АҚШ ва Британиядан 600 га яқин киши ўқиш учун келди | Vaqt.uz