add

Ўзбекистонда 4 йил ичида талабалар сони 2,2 баробарга ошди

Миллий статистика қўмитаси олий таълим муассасаларига қабул қилинганлар орасида қизларнинг улуши йигитларникидан кўплигини маълум қилди.

Ўзбекистонда 4 йил ичида талабалар сони 2,2 баробарга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, 2024/2025 ўқув йилида мамлакат бўйлаб олий таълим муассасаларига 381,7 минг талаба қабул қилинган. Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йилидагидан 2,2 баробарга ортган.

Қайд этилишича, қабул қилинган талабаларнинг 196,7 минг нафари қиз болалар, 185 минг нафари эса ўғил болаларни ташкил этади.

Ҳудудлар бўйича энг кўп — 155,2 минг нафар талаба Тошкент шаҳрида қабул қилинган. Кейинги қаторларда Тошкент (22,7 минг), Бухоро (31,5 минг), Самарқанд (21,2 минг) ва Қашқадарё (28,8 минг) вилоятлари бор.

Шунингдек, Фарғона вилоятида 20,7 минг, Наманганда 16,1 минг, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида 16,8 мингдан, Андижонда 12,5 минг, Навоийда 9,2 минг, Жиззахда 6,3 минг ва Сирдарёда 5,3 минг талаба қабул қилинган. Қорақалпоғистон Республикасида бу кўрсаткич 18,6 мингни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг 9 ойида талабаларга уйини ижарага берган фуқаролар 44 миллиард сўм солиқ имтиёзидан фойдалангани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда 4 йил ичида талабалар сони 2,2 баробарга ошди | Vaqt.uz