Ўзбекистонга кўчиб келганлар статистикаси маълум қилинди

Бугун 09:251 дақиқа

Ўзбекистонга кўчиб келганлар орасида Россия етакчи. Ҳудудлар кесимида асосий кўрсаткичлар таҳлили берилди.

Ўзбекистонга кўчиб келганлар статистикаси маълум қилинди

Ўзбекистонга доимий яшаш учун хориждан кўчиб келаётганлар сони бўйича энг катта улуш Россия ҳиссасига тўғри келмоқда. Расмий маълумотларга кўра, умумий кўчиб келганларнинг 39,9 фоизи айнан шу давлатдан келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Иккинчи ўринда Қозоғистон турибди — 20,3 фоиз. Ундан кейин Тожикистон Республикаси 10,3 фоиз кўрсаткич билан қайд этилган. Шунингдек, Қирғиз Республикасидан келганлар улуши 4,3 фоизни ташкил этса, Туркманистондан келганлар 3,1 фоизни эгаллаган.

Қолган 22,1 фоиз эса бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида хориждан кўчиб келганлар сони:

Ҳудудлар кесимида эса энг кўп кўчиб келганлар Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтга жами 698 нафар фуқаро жойлашган. Бу кўрсаткич бошқа ҳудудларга нисбатан анча юқори.

Иккинчи ўринда Тошкент вилояти — 275 нафар. Қорақалпоғистон Республикасида 101 нафар киши доимий яшаш учун кўчиб келган.

Қолган ҳудудларда кўрсаткичлар нисбатан паст. Жумладан, Сирдарё вилоятида 24 нафар, Фарғона вилоятида 14 нафар, Жиззах ва Навоий вилоятларида 12 нафардан қайд этилган.

Бухоро вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар кўчиб келган бўлса, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 2 нафардан, Наманган вилоятида эса атиги 1 нафар қайд этилган.

Теглар

Мавзуга оид