Ўзбекистонлик пенсионерлар огоҳлантирилди

14.02.2026 | 22:381 дақиқа

Пенсия жамғармаси фуқароларни шахсий маълумотларни сўраш орқали алдаётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирди.

Ўзбекистонлик пенсионерлар огоҳлантирилди

Сўнгги кунларда телефон орқали пенсия ёшидаги фуқароларга нотаниш рақамлардан қўнғироқ қилиб, пенсия миқдори оширилишини ваъда қилиш орқали шахсий маълумотларни қўлга киритиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Фирибгарлар ўзини банк ёки Пенсия жамғармаси ходими сифатида таништириб, фуқароларга «Пенсиянгиз кейинги ойдан оширилади, бунинг учун маълумотларингизни ва телефонингизга келган кодни айтсангиз пенсиянгиз картангизга тушади, бўлмаса ошмай қолади» деган маънода ёлғон хабарлар орқали пенсионерларнинг ишончига киришга уринмоқда.

«Пенсия жамғармаси ходимлари ҳеч қачон сизга қўнғироқ қилиб, Сизнинг шахсий маълумотларингизни ёки телефонингизга келган кодларни сўрамайди. Бегона шахсларга паспорт, пластик карта ёки ЖШШИР (ПИНФЛ) рақами каби шахсий маълумотларингизни ҳеч қачон тақдим қилманг», — дея огоҳлантирди Пенсия жамғармаси.

Агар шу каби шубҳали ҳолатларга дуч келсангиз, қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин:

— 1271 —Пенсия жамғармасининг ишонч телефони;

— 102 — Ички ишлар органлари.

Теглар

Мавзуга оид