
Ўзбекистонликлар 10 ойда таълим хизматларига 30 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфлади
2025 йилнинг ўн ойида таълим хизматлари бозори ҳажми сезиларли ўсиб, олий таълим хизматлари умумий сарфнинг ярмидан кўпини ташкил этди.

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январ–октябр ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 30,4 трлн сўмга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга кўп бўлиб, мамлакатда таълимга бўлган талаб барқарор ўсишда давом этаётганини кўрсатади.
Таълим хизматларига бўлган сарфларнинг умумий ҳажми жами бозор хизматлари структурасида 3,7 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич таълим хизматлари иқтисодиётда муҳим ўрин тутaётганини ва аҳолининг молиявий харажатларида таълимга ажратилаётган улуш кенгайиб бораётганини англатади.
Шунингдек, таълим соҳасидаги хизматлар таркибида олий таълим хизматлари энг катта улушга эга бўлди. Уларнинг ҳиссаси 46,6 фоизни ташкил этиб, бозорда олийгоҳлар хизматларига бўлган талаб юқори эканини кўрсатди. Бу жараён талабалар сони ортаётгани ва хусусий олий таълим муассасалари фаолияти кенгаяётганини кўрсатади.





