Logo

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси банкларнинг микромолия хизматларидан фойдаланмоқда?

Бугун 18:232 дақиқа

2026 йилнинг биринчи чорагида кредит ташкилотлари томонидан 35,8 трлн сўмлик микромолия хизматлари кўрсатилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоиз ёки 5,2 трлн сўмга ошган.

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси банкларнинг микромолия хизматларидан фойдаланмоқда? © Vaqt.uz

2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда 35,8 трлн сўмлик микромолия хизматлари кўрсатилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоиз ёки 5,2 трлн сўмга ошган. Шу билан бирга, микромолия хизматларининг уч ой давомида ажратилган жами кредитлар ҳажмидаги улуши 35,1 фоизни ташкил этиб, бир йил олдинги даврга нисбатан 0,6 фоиз бандга кўтарилди.

1



Марказий банк маълумотларига кўра, кўрсатилган микромолия хизматларининг асосий қисми микроқарзлар ҳиссасига тўғри келган. Хусусан, ҳисобот даврида 26,6 трлн сўмлик микроқарз ва 9,2 трлн сўмлик микрокредит ажратилган. Натижада микроқарзларнинг умумий ҳажмдаги улуши 74 фоиз, микрокредитларники эса 26 фоизни ташкил этган.

2



Банклар

Микромолия хизматлари бозорида банклар етакчи ўринни сақлаб қолмоқда. Бироқ уларнинг улуши ўтган йилга нисбатан қисқарган бўлса-да, ҳамон жами хизматлар ҳажмининг асосий қисмини, 66 фоизини ташкил этади. Қолган қисми эса микромолия ташкилотлари (31,2 фоиз) ва ломбардлар (2,8 фоиз) томонидан таъминланган.

3



Энг кўп микромолия хизматларини кўрсатган банк «Agrobank» бўлди. Банк уч ой давомида 3,7 трлн сўмлик хизмат кўрсатган. Давлат банклари орасида кейинги ўринларни «Milliy bank» (1,4 трлн сўм) ва «Xalq banki» (1,2 трлн сўм) эгаллади. 

Хусусий банклар орасида эса Ипотека-банк 2,1 трлн сўм, «Hamkorbank» 1,9 трлн сўм ва «Anorbank» 1,7 трлн сўмлик кўрсаткич билан энг юқори натижаларни қайд этди. Давлат банкларида микромолия хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 44 фоизга ошган бўлса, хусусий банкларда 21 фоизга пасайди. 

4



Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар 

Микромолия ташкилотлари кўрсатган жами 11,2 трлн сўмлик хизматларининг 71 фоизи ёки 7,9 трлн сўми учта микромолия ташкилотларига тўғри келди. Хусусан: 

«TezCoin» 6,4 трлн сўм (57 фоиз);
«Shaffof-moliya» 1,1 трлн сўм (10 фоиз);
«Fortuna biznes» 0,4 трлн сўм (3 фоиз); 
— Бошқалар (130 та) 3,3 трлн сўм (30 фоиз).

5


Микромолия ташкилотлари кўрсатган хизматларнинг асосий қисми «Shaffof-moliya» ҳамда «TezCoin» микромолия ташкилотларига тўғри келиши уларни Узум экотизимига интеграция қилингани билан боғлиқ. Маълумот учун, 2025 йил июл ойида Узум Насия платформасини бошқарувчи «Makesense» компанияси «Arhat Gravure («TezCoin» асосчиси») улушини сотиб олганди.

Ломбардлар томонидан кўрсатилган 1 трлн сўмлик микроқарзлар бўйича ташкилотлар кесимида энг юқори кўрсаткич 140 млрд сўмни ташкил этган:

«Oltin» 140 млрд сўм (14 фоиз);
«Hashamatli chinor» 55 млрд сўм (5 фоиз); 
«Maximum» 30 млрд сўм (3 фоиз);
— Бошқалар (87 та) 786 млрд сўм (78 фоиз).

6



Ҳудудлар кесимида

Уч ой давомида микромолия хизматларининг асосий қисми анъанавий тарзда Тошкент шаҳрида кўрсатилди — 20,6 трлн сўми ёки 58 фоизи.

Энг юқори ўсиш эса қуйидаги ҳудудларда кузатилган:

— Андижон вилояти + 631 млрд сўм (+ 90 фоиз); 
— Самарқанд вилояти + 541 млрд сўм (+ 66 фоиз); 
— Тошкент вилояти + 463 млрд сўм (+ 46 фоиз).

7

Теглар

Мавзуга оид