Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамида неча кун дам олиши маълум қилинди

Бугун 09:351 дақиқа

Ҳафтасига беш кун ишловчи ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар 3 кун дам олади.

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамида неча кун дам олиши маълум қилинди

Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 4 кун, яъни 20−23 март саналарида, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар 3 кун, яъни 20−22 март саналарида дам олади дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Меҳнат кодексига мувофиқ, байрам санаси дам олиш кунларига тўғри келиб қолса, дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади. Шунга кўра, ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар 4 кун дам олади:

20 март, жума — Рамазон ҳайити куни (ҳозирча расман эълон қилинмади);

21 март, шанба — Наврўз байрами куни;

22 март, якшанба — дам олиш куни;

23 март, душанба — байрамдан кўчирилган қўшимча дам олиш куни.

Ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар эса 3 кун дам олади:

20 март, жума — Рамазон ҳайити куни;

21 март, шанба — Наврўз байрами куни;

22 март, якшанба — дам олиш куни.

Теглар

Мавзуга оид