Ўзбекистонликлар янги ҳафтани қандай об-ҳаво билан бошлайди?

21.09.2025 | 11:156 дақиқа

22-25 сентябр кунлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ водий ҳамда тоғ олди ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистонликлар янги ҳафтани қандай об-ҳаво билан бошлайди?
«O'zgidromet» маълумотларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан  7-12 м/с тезликда эсади, 24 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи 22-24 сентябрда +20...+25 даража, 25 сентябрда +23...+28 даража бўлади. Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22-24 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 сентябрда +12...+17 даража бўлади, 23-25 сентябрда +10...+15 даража, кундузи 22 сентябрда +23...+28 даража,  23-25 сентябрда +20...+25 даража бўлади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 ва 24 сентябрда Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши,  чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 сентябрда +12...+17 даража, 23-25 сентябрда +10...+15 даража,  кундузи 22-23 сентябрда +22...+27 даража, 24-25 сентябрда +24...+29 даража бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши,  чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 сентябрда +14...+19 даража, 23-25 сентябрда +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади. Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 22 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 23-25 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 22 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-24 сентябрда +12...+17 даража, 25 сентябрда +10...+15 даража, кундузи 22 сентябрда +25....+30 даража бўлади, 23-24 сентябрда +22...+27 даража, 25 сентябрда +24...+29 даража бўлади. Республиканинг тоғ олди ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 22 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 23-25 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, аста-секин +5...+10 даражагача пасаяди, кундузи 22-23 сентябрда +15....+20 даража, 24-25 сентябрда +18...+23 даража бўлади.

Теглар

Мавзуга оид