add

Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Бугун 11:391 дақиқа

Ёғингарчилик ва ҳаво ҳарорати ўзгариши туфайли 16–19 январ кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

16–19 январ кунлари кутилган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабаб Ўзбекистоннинг олти вилоятида қор кўчиши хавфи ҳақида Ўзгидромет расмий огоҳлантириш берди.

Хавф эълон қилинган ҳудудлар:

Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

Наманган вилояти: Поп тумани.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

Теглар

Мавзуга оид