add

Ўзбекистоннинг АҚШга экспорти 2017–2024 йиллар давомида деярли 10 баробарга ўсди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Хуршид Асадов Ўзбекистон—АҚШ ўртасидаги сўнгги 8 йилдаги савдо муносабатларини таҳлил қилди.

Ўзбекистоннинг АҚШга экспорти 2017–2024 йиллар давомида деярли 10 баробарга ўсди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Хуршид Асадов Ўзбекистон—АҚШ ўртасидаги сўнгги 8 йилдаги савдо муносабатларини таҳлил қилди.

2017–2024 йилларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо айланмаси 4,1 баробарга — 215 млн доллардан 881,7 млн долларга етди. Экспорт ҳажми 9,9 баробарга ўсиб, 32,1 млн доллардан 317,4 млн долларгача кўтарилган. Импорт ҳажми эса 3,1 баробарга ошиб, 182,9 млн доллардан 564,3 млн долларга етди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Хуршид Асадовнинг келтиришича, Ўзбекистоннинг умумий товар айланмасида АҚШ улуши 0,8 фоиздан 1,3 фоизгача ўсди. Экспортда 0,3 фоиздан 1,2 фоизгача, импортда эса 1,3 фоиздан 1,4 фоизгача кўтарилгани қайд этилган.

Маълумотларга кўра, сўнгги саккиз йилда АҚШдан тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитлар оқими сезиларли даражада ошган. 2017 йилда бу кўрсаткич 8,6 млн долларни ташкил этган бўлса, 2024 йилда 63 баробарга ўсган ва 545,9 млн долларга етган. Умумий ҳисобда 2017–2024 йилларда АҚШдан Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитлар 2,6 млрд доллардан ошди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу ой бошидаги АҚШга амалий ташрифи чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, 2025 йилнинг 12 ноябрда Президент фармони билан икки томонлама савдо-инвестициявий ва тижорат алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилди.

2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасига қўшимча маслаҳатчи-элчи – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозими жорий этилади.

Теглар

Мавзуга оид