Logo

Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси ўзгарди

Бугун 21:141 дақиқа

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нуриддин Мамажонов Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги элчиси бўлди.

Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси ўзгарди © Foto: dunyo.info

Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нуриддин Мамажонов Минск шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, тайинловга қадар у Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

45 ёшли Нуриддин Мамажонов Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Чехиядаги Богемия марказий университетини тамомлаган.

Шунингдек, Прагадаги Европа амалий фанлар ва менежмент институтининг бизнес бошқаруви доктори (DBA) даражасига эга.

У меҳнат фаолияти давомида Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ҳамда Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонасида турли лавозимларда ишлаган.

2022–2023 йилларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Нуриддин Мамажонов 2024–2026 йилларда Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Раҳматулла Назаров ўрнини эгаллаган.

Теглар

Мавзуга оид