Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 47 млрд долларга етди

22.02.2026 | 19:402 дақиқа

Давлат қарзининг асосий қисми – 39,82 млрд доллари ёки 85 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 47 млрд долларга етди

2025 йил якунига келиб Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи (ташқи ва ички) 46,85 млрд долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг 31,9 фоизига тенг. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган жадвалда кўрсатиб ўтилган.

11,

Давлат қарзининг асосий қисми 39,82 млрд доллари ёки 85 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади. Ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати эса 27,1 фоизни ташкил этади.

Ташқи қарзнинг 83 фоизи хорижий валютада расмийлаштирилган. 40 фоизи ўзгарувчан фоиз ставкаларига эга; қарзнинг катта қисми узоқ муддатли. Қисқа муддатли мажбуриятлар эса деярли мавжуд эмас.

Қарз берувчилар кимлар?

Ўзбекистонга ташқи қарзларнинг 22,3 млрд доллари ёки 56 фоизи халқаро молия институтлари томонидан берилган бўлиб, улар орасида Жаҳон банки энг кўп (8,95 млрд доллар) кредит ажратган. Осиё тараққиёт банки ҳам 8,35 миллиард доллар билан йирик қарз берувчилардан бўлган.

2

Ташқи қарзнинг 29 фоизи, яъни 11,66 миллиард долларини хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотлари берган. Энг йирик кредитлар Хитой тараққиёт давлат банки ва Эксимбанки томонидан ажратилган. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳам деярли уч миллиард доллар қарз берган. Шунингдек, халқаро облигациялар чиқариш эвазига хорижий инвесторлардан 5,9 миллиард доллар қарз жалб қилинган.

3

Давлат қарзининг қолган қисми, яъни 7,03 млрд доллари ёки 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади. Ички қарзнинг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбати эса 4,8 фоизни ташкил этади.

4

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 60 фоиздан ошиб кетмаслиги керак. Ҳозирги 32 фоиз атрофидаги кўрсаткич хавфсиз даража деб ҳисобланади.

Теглар

Мавзуга оид